Франция ва БАА 7 йил олдин Дуровнинг телефонини бузиб кирган – WSJ 

Олам

image

Франция ва Бирлашган Араб Амирликлари 7 йил аввал Павел Дуровнинг телефонини бузиб кирган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.  

Қайд этилишича, Франция ва Бирлашган Араб Амирлиги разведка хизматлари 2017 йилда Purple Music операциясини ўтказган, унинг давомида Telegram асосчиси Павел Дуровнинг iPhone’и бузиб кирилган.

Бир йил ўтгач, Макрон Дуров билан тушлик қилиб, унга Telegram штаб-квартирасини Францияга кўчиришни таклиф қилган. Миллиардер эса таклифни рад этган.  Овқатланиш чоғида , шунингдек, Макрон Дуровга Франция фуқаролигини бериш масаласини ҳам муҳокама қилган ва 2021 йилда Дуров ушбу мамлакат фуқаролигини олган.

Худди шу йилнинг ўзида БАА Telegram’га 75 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган.  2022 йилда эса ўз фуқаролигини Telegram асосчисига тақдим этган.

Нашрга кўра, Telegram корхонаси йиллар давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан юборилган судга чақирув қоғозлари ва қарорларига эътибор бермаган ва улар камдан-кам текшириладиган компаниянинг электрон почта аккаунтида тўпланиб қолган. Аммо ушбу чақириқлар қайси давлатлар томонидан юборилгани очиқланмаган.

Маълумот учун, Павел Дуров 24 август куни кечқурун Париж аэропортида қўлга олинган. “Politico” нашрига кўра, Франция ҳукумати Дуровни ҳибсга олиш учун ордерни 2024 йил 25 мартда берган. Шу билан бирга, унинг акаси, Telegram асосчиси Николай Дуровни ҳибсга олиш учун ордер берилди. Ҳибсга олиш учун ордерлар “вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини эгаллаш, тарқатиш ёки улардан фойдаланишни таклиф қилишда иштирок этганлик” учун чиқарилган.

26 август куни тушдан кейин Франция прокуратураси 12 та жиноят бўйича номаълум шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида пресс-релиз эълон қилди. Улар орасида ваколатли органлар сўровига кўра маълумот беришдан бош тортиш, вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини сақлашга шериклик, гиёҳванд моддаларни тарқатишда иштирок этиш, хакерлик дастурларини тарқатишда иштирок этиш кабилар бор.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ судья Telegram асосчиси Павел Дуровни дастлабки сўроқ қилиш ва эҳтимолий айбловлар учун полиция ҳибсхонасида ушлаб туришни тўхтатгани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Павел Дуров Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг