Франция Ўзбекистонга AstraZeneca вакцинаси юборади

Жамият 2435
image

Эртага, 14 август куни COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келиниши кутилмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Шунда Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади.

Улардан:

•    370 000 дозаси “Sputnik V”;
•    986 480 дозаси AstraZeneca;
•    10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
•    3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатига кўра, жами 11 651 161 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шу кунгача юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×