Франция уруш иқтисодиёти даврига кирди

Олам

image

Франция Қуролли кучлари вазирлиги қошидаги Қурол-яроғ бош бошқармаси бошлиғи Эммануэль Шива республика уруш иқтисодиётига ўтганини эълон қилди. Бу ҳақда “Le Monde” газетаси хабар берди.

“Биз уруш иқтисодиётига кирдик. Июнь ойидан буён Қуролли Кучлар вазири ва мен ҳарбий-саноат базамизнинг барча вакиллари билан уч марта учрашдик. Биз бешта ишчи гуруҳ туздик, улар стратегик захиралар, етказиб бериш муддатини қисқартириш, ишлаб чиқаришни тезлаштириш каби дастлабки аниқ натижаларга олиб келди”, дейди Эммануэль Шива.  

Шунингдек, у ишлаб чиқарувчилар ўзларининг титан захираларини бирлаштиришга муваффақ бўлганини маълум қилган. Олдинлари эса автокосмик саноати учун қимматбаҳо материал асосан Россиядан олиб келтирилган.

Бундан ташқари, Шива Франция мудофаа корхоналарига фаол равишда қурол буюртма қилишда давом этаётганини жумладан, 2022 йилда 218 та “Астер” зенит ракеталарига, 100 та “Мистрал” зенит-ракеталарига ва 200 та ўрта масофага мўлжалланган танкка қарши ракеталарга буюртма берилганини очиқлаган. 

Таъкидлаш жоизки, Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам февраль ойида Европа давлатларининг мудофаа саноатини сармоясини оширишга чақирган эди. Унинг фикрича, Европа саноат ва технологик базасини мустаҳкамлаш орқали “қайта жиҳозланиши” керак. Шу нуқтаи назардан, у кўплаб Европа давлатлари томонидан Украинага ёрдам етказилиши туфайли Европадан ташқари давлатларнинг қарорларига ва кўп жиҳатдан Европага тегишли бўлмаган саноат корхоналари имкониятларига қарам бўлиб қолганини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Россия-Украина уруши уруш иқтисодиёти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг