Франция Украинага ҳар ой 50 тадан AASM бомбаларини етказиб беради
Олам
−
18 Январь
4604Франция Украинага 2024 йил давомида ҳар ой Совет самолётлари учун мослаштирилган 50 та AASM бомбасини етказиб бермоқчи. Бу ҳақда республика Қуролли кучлари вазири Себастьян Лекорню “France Inter” радиостанцияси эфирида айтиб ўтди.
"Жуда муҳим элемент – биз AASM бомбаларини етказиб беришни бошлаймиз. Биз уларни Совет "МиГ" ва "Сухой" самолётлари учун мослаштира олдик. 2024 йил январь ойидан бошлаб ойига 50 тадан бомба етказиб берамиз", дейди вазир.
Унинг қўшимча қилишича, февраль ойидан бошлаб Париж Киевга аввалгидек 2 минг эмас, балки ойига 3 минг дона снаряд етказиб беришни бошлайди.
Қуролли кучлар вазиридан Франция Президенти Эммануэль Макрон эълон қилган қўшимча SCALP ракеталарини етказиб бериш қачон бошланиши ҳақида ҳам сўралган. Бироқ Лекорню “хавфсизлик нуқтаи назаридан” етказиб бериш жадвалини ошкор этишдан бош тортган.
Маълумот учун, бугун, 18 январь куни артиллерия снарядларини етказиб бериш бўйича Лекорню билан музокара ўтказиш учун Франция пойтахтига бориши керак бўлган Украина Мудофаа вазири Рустам Умаровнинг Парижга ташрифи ҳам “хавфсизлик нуқтаи назаридан” бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 январь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон февраль ойида Украинага ташриф буюришини ва янги ҳарбий ёрдам пакетини, шу жумладан SCALP – ҳаводан учириладиган қанотли ракеталарини юборишини эълон қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь