Франция Украина билан хавфсизлик шартномасини имзоламоқчи
Олам
−
17 Январь
3961Франция Президенти Эммануэль Макрон февраль ойида Украинага ташриф буюришини ва янги ҳарбий ёрдам пакетини, шу жумладан SCALP – ҳаводан учириладиган қанотли ракеталарини юборишини эълон қилди. Бу ҳақда Елисей саройида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Макрон Киевда хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама битим тузмоқчи.
“Биз Европа ва Британия каби ҳамкорларимиз билан яқин алоқадамиз. Келгуси ҳафталарда тайёр бўладиган икки томонлама келишувни якунлаймиз. Шунингдек, 40 га яқин SCALP ракеталари ва украиналик дўстларимиз кутаётган юзлаб снарядларни етказиб берамиз”, дейди Макрон.
Шунингдек, Макрон Франция ҳарбий ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўлига ўтганини таъкидлаган.
“Бу бизга украиналик ҳамкорларимизга, айниқса улар кутаётган CAESAR гаубитсаларига анча кўпроқ жиҳозлар етказиб бериш имконини беради”, дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 январь куни Франция Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Стефан Сежурне лавозимига киришганидан кейин Украинага ташриф буюрган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15