Франция Украина учун 9 мингга яқин аскар тайёрлайди

Олам

image

Кеча, 18 февраль куни Франция Мудофаа вазири Себастьян Лекорню "Journal du Dimanche" нашрига берган интервьюсида Париж 2024 йилда Киев учун 7-9 минг украиналик ҳарбийни жангга тайёрлаб беришини айтди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу ниҳоятда зарур, чунки Украина катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.

"Уруш бошланганидан бери Украина учун биз аллақачон 10 минг кишини тайёрладик ва 2024 йилда умумий ва ихтисослаштирилган тайёргарлик доирасида қўшимча равишда яна 7-9 минг кишини тайёрлаймиз", деган Лекорню.

Қайд этиш жоизки, бу мажбуриятлар жорий йилнинг 17 февраль куни Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Украина Президенти Владимир Зеленский томонидан Елисей саройида бўлиб ўтган учрашувда имзоланган хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик шартномасида кўрсатилган. Ҳужжатда, шунингдек, Франция жорий йилда Украинага 3,24 миллиард евро қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатиши ва келажакда бундан ҳам катта ҳажмдаги қурол-яроғ жўнатиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европани Украина армияси ва мудофаа саноатини ўз кучларининг бир қисми сифатида қабул қилишга чақирган.

Комиссия раҳбари Европа Иттифоқи 40 мингдан ортиқ украиналик аскарни тайёрлагани ва ҳарбий ёрдам учун 28 миллиард евро сарфлаганини таъкидлаб, олдинда кўп азоб-уқубатлар борлигини, аммо келажакда Украина Европа Иттифоқи аъзолари қаторида бўлишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис АҚШнинг Украинага ёрдами тўхтамаслигига ваъда берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Украина аскар Себастьян Лекорню

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made