Франция ТИВ ҳузуридаги Давлат котиби Ўзбекистонга келяпти

Олам

image

Жорий йилнинг 16-17 апрель кунлари Франция Республикаси Ташқи ишлар вазири ҳузуридаги Давлат котиби Жан-Батист Лемуан бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказилади ва турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинади. 

Делегация, шунингдек, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига ташриф буюриб, Франция тараққиёт агентлиги лойиҳаларини амалга ошириш жараёни билан танишади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Жан-Батист Лемуан

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг