Франция Россияга жиддий айблов қўйди
Олам
−
25 Март
11408Россия Қора ва Болтиқ денгизлари устидаги халқаро сувларда патруль қилаётган француз ҳарбий самолётларини нишонга олганликда айбланди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” хабар берди.
Маълум қилинишича, Париж бу ҳаракатларни Москванинг тажовузкорлиги сифатида баҳолаб, НАТО билан муносабатларнинг кескинлашуви фонида бундай ҳодисалар тобора кўпайиб бораётгани ва таҳдид солаётганини таъкидлаган.
Франция Мудофаа вазири Себастьян Лекорню биринчилардан бўлиб бу муаммони тилга олган ва Қора денгиз минтақасида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари француз самолётини нишонга олган аниқ ҳолатга ишора қилган.
Франция Қуролли Кучлари вакили, полковник Жан-Пьер Годильернинг аниқлик киритишича, гап 2024 йил ноябрь ойи ўрталарида содир бўлган воқеа ҳақида кетмоқда. Ўшанда Қора денгизнинг халқаро сувларида бўлган AWACC узоқ масофали радиолокацион аниқлаш самолёти Россия томонидан радиоалоқа орқали тўғридан тўғри таҳдидга учраган. Годилернинг сўзларига кўра, музокаралар чоғида россияликлар ўзларини ўта душманона тутишган, бу минтақадаги француз учувчилари учун мисли кўрилмаган ҳолат бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон агар Киев тегишли сўров юборса, Европа давлатлари Украинага тинчликпарвар кучларни юбориши мумкинлиги ҳақида гапирганди. Макроннинг айтишича, Европа давлатлар ўз кучларини Украинага сафарбар қилиши учун Россиянинг фикри инобатга олинмайди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
18:15