Европа Россия розилигисиз Украинага қўшин киритиши мумкин – Макрон

Олам

image

Агар Киев тегишли сўров юборса, Европа давлатлари Украинага тинчликпарвар кучларни юбориши мумкин. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон “Le Parisien” нашрига берган интервьюсида сўз юритди.

Макроннинг айтишича, Европа давлатлар ўз кучларини Украинага сафарбар қилиши учун Россиянинг фикри инобатга олинмайди.

“Украина суверен, агар у иттифоқчи қўшинлардан ўз ҳудудида бўлишни сўраса, унда рози бўлиш ёки бўлмасликни Россия ҳал қилмайди”, деган Франция раҳбари.

Нашрнинг ёзишича, Украинада тинчликпарвар кучларни жойлаштириш режаси “келишувнинг якуний босқичида” амалга оширилади.

Эммануэль Макроннинг қўшимча қилишича, Ғарб Киевни “узоқ муддатли қўллаб-қувватлашини” намойиш этиш учун Европанинг ҳар бир давлатидан Украинага бир неча минг киши юборилиши мумкин. Европалик аскарларнинг “асосий нуқталари” Киев, Львов ва Одесса бўлиши мумкин.

Қолаверса, бошқа бир Европа раҳбари – Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ҳам Европа Лондон ва Париж бошчилигида “кўнгиллилар коалицияси”ни тузиши мумкинлиги ҳақида гапирди. У Европа давлатларининг Украинада ўз ҳарбийларини жойлаштиришга интилишини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Британия ва Франция Украина армияси сонини сезиларли даражада қисқартириш ҳақидаги Москва талаблари фонида Киев хавфсизлигини кафолатлаш режасини ишлаб чиқишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Украина Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг