Франция назоратни йўқотиб қўйди

Олам

image

Франция Ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалишини назорат қила олмаяпти. Бу ҳақда Париждаги Питье-Сальпетриер шифохонаси шифокори Эрик Комс маълум қилган.

Мутахассис мамлакатда локдаун жорий этиш зарурлигини таъкидлаган.

"Биз бир неча ҳафта олдин эпидемия устидан назоратни йўқотдик", дея қўшимча қилган у.

Франция Ҳукумати ҳузуридаги Илмий кенгаш Раиси, иммунолог Жан-Франсуа Дельфрасси ҳам мамлакатда жуда қийин, ҳатто танқидий вазият ҳукмронлик қилаётганини таъкидлаган.

У мамлакатда кунлик коронавирус юқтиришлар сони 50 мингдан ошиши мумкинлигини айтган. Коронавирусни аломатсиз бошидан ўтказаётганлар ва тест топширмаганлар ҳам инобатга олинса, кунлик кўрсаткич 100 мингга ҳам етишини маълум қилган.

Аввалроқ, Францияда коронавирус сабаб жорий қилинган ўз-ўзини изоляциялаш тартиби давлатга 15 миллиарддан 20 миллиард еврогача зарар келтириши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот учун, Францияда коронавирус юқтирганлар сони 1 миллиондан ошган. 35 минг 18 киши вафот этган. 

Дунёда коронавирусга чалинганлар 43 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп киши вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус франция

Баҳолаганлар

995

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг