Франция Хитойга 1 млрд ниқоб буюртма қилди
Олам
−
28 Март 2020
5459Франция коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида Хитойга бир миллиард дона тиббиёт ниқобига буюртма берди. Бу ҳақда “France Info” хабар бермоқда.
Буюртма Хитойдан Францияга ҳафтасига тўрт марта самолётда ташилади. Ҳар бир рейсда 18,3 млн дона ниқоб етказилади. Ниқоблар дастлаб Хитойнинг Шэньчжэнь ва Шанхай шаҳарларига тўпланади. У ердан Францияга жўнатилади. Францияда ниқоблар мамлакат бўйлаб тарқатиб юборилади.
Маълумот учун, бугунгача Францияда 33 437 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Уларнинг 1998 нафари вафот этган, 5724 нафари даволанган.
Аввалроқ, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 600 мингдан ошиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Беморлар сони бўйича АҚШ етакчилик қиляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь