Франция Ғазо бошқарувида алоҳида роль ўйнайди – Макрон

Олам

image

Франция Ғазони бошқаришда Фаластин маъмурияти билан бирга “алоҳида роль” ўйнайди. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон бугун, 13 октябрь куни Ғазонинг келажагига бағишланган саммит учун Мисрга келган пайтида маълум қилди.

“Бошқарув масалаларида биз ўта муҳим роль ўйнаймиз”, деди Макрон Шарм ал-Шайх аэропортида. 

Унинг айтишича, Париж Фаластин маъмурияти келажак учун зарур ислоҳотларни амалга оширишини таъминлайди.

“Франция тайёр ва режалаштириш ишларини бошлаб ҳам юборган. Франция Ғазода барқарор тинчликка эришишда ўз ролини бажаради”, дея қўшимча қилди у.

Саммит бугун, 13 октябрь куни тушдан кейин бўлиб ўтади ва уни АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳамда Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ҳамраислик қилган ҳолда ўтказади.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 9 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторидаги можарони ҳал этиш бўйича тинчлик режасининг биринчи босқичи бўйича келишув имзолаганини маълум қилганди. Америка раҳбари бу “барча гаровдагиларнинг тез орада озод қилиниши, шунингдек, Исроил қўшинларининг келишилган чизиқларгача орқага чекинишини” англатишини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҲАМАС дастлаб 7 нафар исроиллик асирни, кейинроқ эса яна 13 нафар исроиллик асирни Қизил Хочга топширгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирга келиб, улар Исроилга етиб борган. Исроил эса 154 нафар озод этилган фаластинлик маҳбусни депортация қилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Эммануэль Макрон Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг