Франция ҳарбийлари ҳусийларнинг 4 та дронини уриб туширди

Олам

image

Европа Иттифоқининг Қизил денгиздаги Aspides (Қалқонлар) денгиз миссиясида иштирок этаётган француз қўшинлари Адан кўрфазида тўртта номаълум учувчисиз самолётни уриб туширди. Бу ҳақда Франция Қуролли кучлари вазирлиги хабар берди.

Воқеа бугун, 9 март куни эрталаб содир бўлган. Франция фрегати ва Франция Аэрокосмик кучлари қирувчи самолётлари "паст баландликда учаётган" дронларни топгач, уларни йўқ қилган.

"Ушбу мудофаа ҳаракатлари 6 март куни ҳужумга учраган ва ҳозирда олиб кетилган Барбадос байроғи остидаги True Confidence юк кемасини, шунингдек, ҳудудда транзит ўтаётган бошқа савдо кемаларини ҳимоя қилишга бевосита ҳисса қўшди", дейилади вазирлик баёнотида. 

Маълумот учун, ҳусийлар 6 март куни Адан кўрфазида Барбадос байроғи остидаги True Confidence юк кемасига уюштирилган зарба учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. У ерда ёнғин бошланганда экипаж шикастланган кемани тарк этган. АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Ҳусийларнинг ҳарбий воизи Яҳё Сариянинг айтишича, экипаж огоҳлантиришга эътибор бермаганидан кейин ҳусийлар True Confidence’га бир нечта кемага қарши ракеталар билан ҳужум қилган. Сария кемани Американики деб атади, бироқ кема эгасининг вакили у Либериянинг True Confidence Shipping SA компаниясига тегишли эканини ва Грециядан келган компания томонидан бошқарилишини айтди. Юк кемаси Хитойдан Саудия Арабистонига кетаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги АҚШ ҳарбийлари ва унинг иттифоқчилари Қизил денгизда ҳусийларнинг 15 та учувчисиз самолётини уриб туширганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция ҳусийлар Адан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг