Францияда “сариқ нимчалилар” ва полиция ўртасида тўқнашувлар бошланди
Олам
−
09 Февраль 2019
5501Бугун, 9 январь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида "сариқ нимчалилар" норозилик ҳаракати қатнашчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида бир нечата тўқнашувлар юз берди. Бу ҳақда "France Info" хабар берди.
Париж ва бошқа француз шаҳарларида 13 ҳафтадирки шанба куни норозилик намойишлари ўтказиляпти. Бу сафар намойиш Шарль де Голл майдонидан бошланган. Биринчи тўқнашувлар Миллий ассамблея биноси яқинида юз берган. Таъкидланишича, полиция намойишчилар "снаряд"ларига қарши кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланган. Кейинроқ, намойишчилар Сенат биноси томонга йўл олган.
Қайд этилишича, намойиш ўтган ҳафтадагига нисбатан пассивроқ ўтяпти. Ўтган ҳафтада бутун Франция бўйлаб 58 минг киши норозилик ҳаракатида иштирок этганди.
Эслатиб ўтамиз, Францияда оммавий намойишлар ўтган йилнинг 17 ноябрь куни ёнилғи нархини оширмаслик талаби билан бошланганди. Ҳукуматнинг ижтимоий сиёсатидан норози аҳоли қатлами ёнилғи нархининг ошиши кечиктирилганига қарамай кўчаларда норозилик намойишларини давом эттиряпти. Намойишлар қисман тартибсизлик ва тўқнашувлар билан биргаликда бўляпти. ОАВ маълумотига кўра, икки ой ичида акциялар вақтида 1,9 минг намойишчи ва 1,2 минг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жабрланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь