“France football”нинг қўнғироғи “Олтин тўп” учун интригани йўқ қилди
Спорт
−
16 Октябрь 2023
11094Американинг “Интер Майами” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2022/2023 йилги мавсум учун “Олтин тўп”га эга чиқади. Бу ҳақда “Bolasport” хабар берди.
Манбага кўра, 13 октябрь куни Месси 2022/2023 йилги мавсум якунида “Олтин тўп”ни қўлга киритиши ҳақида “France football” томонидан олдиндан хабардор қилинган. Аргентиналик футболчи фақат расмий тақдирлаш маросимини кутиши ва фаолиятидаги саккизинчи “Олтин тўп”ни олиши керак.
“Олтин тўп”ни топшириш маросими 30 октябрь куни бўлиб ўтади. Ўтган мавсумда “Интер Майами” ҳужумчиси клуб миқёсидаги барча турнирларда 53 та ўйинда қатнашиб, 32 та гол урган ва 25 та голга ассистентлик қилган. Мавсум бошида Лионель ПСЖда ўйнаганди. Бундан ташқари, футболчи Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионига айланди.
Таъкидлаш жоиз, Мессидан ташқари “Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд мукофот учун асосий даъвогар сифатида қаралаётганди, бироқ соврин топшириш куни яқинлашгани сари Мессининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь