Фотофакт: Атамбоевнинг жиноятчилардек сурати тарқалди
Олам
−
09 Август 2019
9712Аввалроқ, Қирғизистон Республикасининг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев бугун, 9 август куни жорий йилнинг 26 августигача ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Ижтимоий тармоқларда Алмазбек Атамбоевнинг жиноий иш доирасида тасвирга олинган сурати тарқалди.
Атамбоевнинг адвокати маълум қилишича, собиқ давлат раҳбари мамлакат Жиноят кодексининг "Коррупция" ҳақидаги 319-моддасини бузганликда айбланмоқда.
Юрист сўзларига кўра, ИИВ собиқ президентни у ҚР Жиноят кодексининг "Коррупция" ҳақидаги 319-моддасини бузганликда айбланаётгани ҳақида огоҳлантирган. Вазирликнинг ўзи бу борада сал кечроқ изоҳ беришларини маълум қилган.
Қирғизистон парламенти жорий йилнинг 20 июнь куни собиқ иқтидор Атамбоевнинг дахлсизлигини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилиб, уни мамлакат Бош прокуратурасига юборганди. Шундан сўнг, собиқ Президентга нисбатан таъқиб кескин тус олди.
Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати айни вақтда Бишкекда 8 августдан 9 августга ўтар кечаси собиқ Президент Атамбоевнинг 40 нафар тарафдорлари қўлга олингани ҳақида баёнот берган.
LiveБарчаси