Фото: Шимолий Корея ракеталарини кўз-кўз қилди

Олам 8789
image

Кеча, 14 январь куни Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда “Корея Ишчи” партиясининг саккизинчи қурултойи шарафига тантанали ҳарбий парад бўлиб ўтди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг “Марказий телеграф” агентлиги хабар бермоқда

Маълум қилинишича, парадда стратегик сувости баллистик ва тактик ракеталар ҳамда ўзиюрар артиллерия мосламаларининг сўнгги намуналари намойиш этилган.

“Дунёдаги энг қудратли қурол – стратегик сувости баллистик ракеталар майдонда бирин-кетин намойиш этилди”, дейилади агентлик хабарида.

Шунингдек, мамлакат пойтахти Пхеньян марказидаги Ким Ир Сен майдонида бўлиб ўтган тадбирда Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин ҳам иштирок этган.

Маълумот ўрнида, “Корея Ишчи” партияси 1949 йилда асос солинганидан буён мамлакатдаги ҳукмрон партия ҳисобланади. Ваҳоланки, КХДРда яна иккита партия расман фаолият юритади. Булар: “Корея” социал-демократик партияси, “Самовий йўл ёш дўстлари” партияси.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 383
Рейтинг: 3.1
t
×