“Forbes” энг кўп маош олувчи актрисалар рейтингини эълон қилди

Маданият-санъат 16910
image

Машҳур “Forbes” журнали дунёда энг кўп маош тўланадиган актрисалар рейтингини эълон қилди

Унда биринчи ўринни йиллик даромади 43 миллион долларга тенг София Вергара эгаллади. Иккинчи ўриндан Анжелина Жоли жой олди. Журнал актрисанинг йиллик даромадини 35,5 млн доллар деб баҳолаган.

Учинчи ўрин йиллик даромади 31,5 млн доллар бўлган Галь Гадотга насиб қилди. Кейинги ўринларда бир йилда 25 ва 24 млн доллар ишлаб топувчи Мелисса Маккарти ва Мерил Стрип жой олган.

Рейтингдаги актрисаларнинг саккизтаси асосий даромадини телевидение ва сериаллар намойишидан олган.

“Forbes” рўйхатидаги аёллар умумий ҳисобда 12 ойда 254 млн доллар ишлаб топган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 546
Рейтинг: 3
Теглар
t
×