Forbes АҚШнинг энг бой аёл тадбиркорлари рўйхатини янгилади

Олам 12363
image

Forbes журнали Америка Қўшма Штатларидаги 100 та энг бой аёл тадбиркорларнинг йиллик рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра қўшиқчи, актриса, дизайнер, продюсер ва фрилантроп Рианна рўйхатдан 33-ўринни эгаллаган. Йил давомида у ўз бренди остида ишлаб чиқариладиган косметик воситалар ва ички кийимлар савдоси орқали 600 миллион доллар топган. 

Америкалик поп-қўшиқчи Мадонна 550 миллион долларлик даромад билан 40-ўринда, асли канадалик қўшиқчи Селине Дион 455 миллион доллар билан 51-ўринни эгаллаган.

R’n’B йўналишида қўшиқ куйлайдиган Бейонсе 420 миллион доллар даромади билан рўйхатнинг 55-ўрнидан жой олган бўлса, "Оскар" ва бошқа кўплаб мукофотлар соҳибаси бўлган қўшиқчи Барбара Стрейзанд 400 миллион доллар билан 56-ўринни эгаллаган. 

Рейтингнинг энг ёш вакили 23 ёшли модель Кайли Женнер бўлса, энг ёши катта вакили биотехнология билан шуғулланадиган 94 ёшли Элис Шварц бўлди.

Биринчи ўринни эса кетма-кет учинчи йил тадбиркор аёл Диана Хендрикс эгаллади. У "ABC Supply" компанияси асосчиларидан бири. Компания том ёпиш материаллари савдоси билан шуғулланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 414
Рейтинг: 2.9
t
×