Фоизсиз кредит, масофавий ўқиш ва текин магистратура... Қизлар таълими учун янги имтиёзлар берилади

Жамият

image

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм). Бу ҳақда бугун, 1 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз борди.

Қайд этилишича, ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади. Ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади.

Шунингдек, ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади. Докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.

Таъкидланишича, янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба магистратура

Баҳолаганлар

612

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг