Флойд Мейвезер рингдан ташқарида қанча пул топишини айтди

Спорт 11010
image
-

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер (50-0, 27 КО) Уоррен Баффет, Билл Гейтс ва Уолтон каби 50, 60, 90 ёшда ҳам пул ишлаб топишни хоҳлайди. У бу ҳақда “Intu Boxing” нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

Шунингдек, Флойднинг айтишига қараганда у боксдан ташқарида ҳам йилига 40, 50, 60 миллион доллар ишлаб топиши мумкин

“Кўряпсизми, улар хафа, чунки мен ўйинни соғишни биламан. Мен ақллиман, шунинг учун барча маҳоратимни сақлаб қолдим. Бизнесга тўғри сармоя киритдим. Уоррен Баффет, Билл Гейтс, Уолтон каби йигитлар  50, 60, 90 ёшда ҳам пул ишлашда давом этади. Бу улар учун одатий.

Мен оддийгина болакай эдим, лекин бокс чўққисига чиқишга муваффақ бўлдим. Бироқ кетганимдан кейин ҳам бокс чўққисида қоламан. Менда бир вақтнинг ўзида барча қобилиятлар ва катта пул бор. Рингдан ташқарида ҳам йилига 40, 50, 60 миллион ишлаб олишимдан ташвишланяпсиз. Ғазабланманг, бу кекса [Майвезер] барибир ғалаба қозонди”, деган Флойд.

Маълумот ўрнида, Мейвезер жорий йилнинг 14 май куни Дубайда Дон Мурага қарши кўргазмали жанг ўтказади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 421
Рейтинг: 2.9
t
×