Мейвезер айни вақтда дунёнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди

Спорт

image

47 ёшли бокс бўйича бешта вазн тоифасида (иккинчи энгил вазн, биринчи ярим ўрта вазн, ярим ўрта вазн ва ўрта вазн) америкалик собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер вазн тоифасидан қатъи назар, айни дамда Теренс Кроуфордни дунёнинг энг яхши боксчи деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Мейвезер “Give me Sport”га берган интервьюсида айтди.

“Менимча, Теренс Кроуфорд ҳозирда дунёдаги энг яхши боксчи. У ўз карьерасининг чўққисида. Унинг ажойиб жамоаси бор. Бу борада ҳаммамиз ўз фикримизга эгамиз”, дейди Мейвезер.

Маълумот учун, Кроуфорд 2008 йилда профессионал боксда дебют қилган. Унинг рекорди 41 та ғалаба, шулардан 31 таси нокаут билан якунлаган, боксчи профбоксда бирор марта мағлубиятга учрамаган. Айни пайтда 37 ёшли америкалик спортчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC, WBA Super ва “The Ring” камарларига эга.

Қайд этиш жоиз, 37 ёшли Кроуфорд охиргини жангини ўтган йили август ойида ўзбекистонлик Исроил Мадримовга қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Флойд Мейвезер Теренс Кроуфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг