Флойд Мейвезер машҳур рэпер билан жанг қилмоқчи

Спорт 4186
image

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер 50 Цэнт тахаллуси билан танилган америкалик рэпер Кертис Жексон билан жанг қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда боксчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилган.

Мейвезер ва 50 Цэнт илгари қўшма бизнес юритган, аммо кейинчалик улар ажралиб кетишди. Шундан сўнг, Мейвезер ва 50 Цэнт бир-бирининг манзилига мунтазам “тош ота” бошлади.

“Эшитишимча, 50 Цэнт менга қарши жанг қилишни хоҳлаяпти экан, лекин мен бунинг учун жуда кичиклик қилармишман.

Агар у бокс қўлқопларини киймоқчи бўлса, йил охирида биз кўргазма жангини ўтказишимиз мумкин. Аммо 50 Цэнт билан кураш “ғолиб ҳаммасига эга бўлади” шарти асосида ўтади”, дейди Мейвезер.

Маълумот ўрнида, Флойд Мейвезер охирги марта 2017 йил август ойида ирландиялик MMA жангчиси Конор Макгрегорга қарши рингга кўтарилган. Ўша жангда Флойд рақибини бокс қоидалари бўйича мағлубиятга учратган эди. 43 ёшли америкалик боксчининг ҳисобида 50 та жанг ва 50 ғалаба бор. Шундан 27 таси нокаут билан якунланган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 189
Рейтинг: 3
t
×