Фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун жарима суммаси 98 фоизга туширилди

Жамият

image

Бугун, 26 февраль куни Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик субъектларига фискаль белгилар ва товарларни маркировкалаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий санкцияларни юмшатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Солиқ кодексининг 227-1 моддасига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи ушбу ҳужжатга кўра, фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида; бир йил давомида такрор содир этилганда – соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан аввал, фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарлик учун соф тушумнинг 100 фоизи миқдорида жарима қўлланилар эди. Маълум бўлишича, эндиликда ушбу ҳуқуқбузарлик учун қўлланган жаримадан қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

Агар жарима аллақачон ундирилган бўлса, 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорлик субъектларига қайтарилади.

Моҳинур Маматова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шавкат Мирзиёев Фискал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг