Финляндиянинг янги Президенти эълон қилинди
Олам
−
12 Февраль
5265Кеча 11 февраль куни Финляндияда ўтказилган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида собиқ бош вазир Александр Стубб 51,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Финляндия Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, сайлов бюллетенларининг 100 фоизи ҳисоблаб чиқилган. Стуббнинг асосий рақиби бўлган собиқ ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто эса 48,4% овоз олган.
Номзодлар ўртасидаги фарқ 99 минг овоздан кам бўлган. Қайд этилишича, бу фарқ президентлик сайловларининг иккинчи босқичи тарихидаги энг кичиги бўлди.
Иккинчи турда сайловчиларнинг 70,7 фоизи, биринчи турда 75 фоизи иштирок этган.
Вазирлик баёнотига кўра, 56 ёшли Стубб жорий йилнинг 1 мартидан президентлик лавозимига киришади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 февраль куни Озарбайжонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида Илҳом Алиев ғолиб бўлган эди.