Финляндия ва Швеция биргаликда қуролланмоқчи

Олам

image

Финляндия ва Швеция биргаликда портатив ўқотар қуроллар ва танкга қарши қуролларни сотиб олади. Бу ҳақда Финляндия Мудофаа вазирлиги икки давлат НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширган вақтида маълум қилди. 

Қайд этилишича, икки давлат швед қурол ишлаб чиқарувчи Saab Dynamics шўъба корхонасидан танкга қарши қуролларни сотиб олиш бўйича келишувга эришиш орқали Финляндия мудофаа харидлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштиради.

Финляндия Мудофаа вазири Антти Кайкконен ҳам автоматлар, ўқотар қуроллар ва шахсий мудофаа қуролларини биргаликда сотиб олишга тайёргарлик кўришга рухсат берган.

Танкга қарши қуроллар бўйича келишув ракеталар, қайтарилувчи милтиқлар, ўқ-дорилар ва бошқа тегишли жиҳозларни сотиб олишга имкон беради. Ҳозирда харидлар алоҳида инвестиция қарорларини кутмоқда.

“Ижро ҳужжатлари туфайли қўшма харидлар Финляндия ва Швецияда муҳим мудофаа ускуналари мавжудлигини яхшилайди, чунки мамлакатлар бир хил тижорат келишуви асосида фаолият юрита олади”, дейилади баёнотда.

Финляндия ва Швециянинг НАТОга интилишлари

Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаши ортидан узоқ йиллар давомида бетарафлик мақомида бўлиб келган Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш ҳаракатига тушди. 

Жорий йилнинг 12 май куни Финляндия Президенти ва Бош вазири мамлакат НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлиги билдирилди.

Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди. Хусусан, Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўриши айтилди.

11 май куни эса Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон иккала давлатга ташриф буюриб, Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан ўзаро хавфсизлик кафолатларини имзолади.

13 май куни эса НАТО аъзоси бўлган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига ижобий қарамаслигини билдирди. Бунга икки давлат Туркия террорчи деб тан PKK'ни кўллаб-қувватлаши сабаб қилиб кўрсатилди.

18 май куни Финляндия ва Швеция расман НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Эрдўған эса Туркия ушбу икки давлатнинг НАТОга киришига йўл қўйиб, Греция билан йўл қўйган хатосини такрорламаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг