Финляндия Президенти мамлакатнинг НАТОга кириши тўғрисидаги қонунни имзолади

Олам

image

Финляндия Президенти Саули Ниинистё мамлакат ҳукумати йиғилишида НАТОга қўшилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади. Бу ҳақда мамлакатнинг “YLE” нашри хабар берди.

“Президент ҳукуматнинг НАТО ташкилоти, миллий вакиллар ва халқаро ходимлар мақоми тўғрисидаги битимни тасдиқлаш тўғрисидаги таклифини имзолади”, дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Финляндия шу йил охиригача НАТОга қўшила олади.

Финляндия Россиянинг Украинага босқини фонида зудлик билан НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришга қарор қилди. Ҳукуматнинг НАТОга қўшилиш ҳақидаги расмий баёноти 2022 йил 15 майда эълон қилинган. Финляндия парламенти 2022 йил 17 майда мамлакатнинг Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиши таклифи бўйича ҳукумат ҳисоботини 200 та овоздан 188 таси билан маъқуллади. 2023 йил 1 мартда мамлакатнинг НАТОга кириши ҳақидаги қонун лойиҳалари тасдиқланди. 

Ҳозиргача 30 давлатдан 29 таси Финляндиянинг НАТОга аризасини маъқуллаган, Венгрия бундан мустасно. Туркия ҳам яқин-яқингача қаршилик билдириб келаётган эди. Аммо Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада Финляндия Президенти билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида давлатнинг Альянсга қўшилишига розилигини билдирган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Саули Ниинистё Финляндия Президенти НАТОга кириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар