Финалиссима санаси тасдиқланди
Спорт
−
11:33 860 1 дақиқа
2024 йилги Европа чемпиони Испания ҳамда 2024 йилги Америка Кубоги ғолиби Аргентина ўртасидаги Финалиссима учрашуви 2026 йил 27 март куни Қатарда бўлиб ўтиши тасдиқланди. Бу ҳақда UEFA хабар берди.
Манбага кўра, финал ўйини 2022 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган 89 минг ўринли “Лусаил” стадионида ташкил этилади.
“Финалиссима жаҳон футболидаги энг нуфузли тадбирлардан бирида икки қитъа чемпионини бирлаштиради. Бу футболнинг ҳақиқатан ҳам глобал миқёсдаги таъсирини ва конфедерациялар ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни намоён этади. Биз унутилмас футбол оқшомини интиқлик билан кутмоқдамиз”, дейди UEFA президенти Александер Чеферин.
Маълумот учун, Аргентина амалдаги Финалиссима ғолиби ҳисобланади. 2022 йилда Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Лионель Скалони шогирдлари Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Финалиссима ўйини ҳали расмий тасдиғини топмагани, шу сабабдан ўйинда иштирок этмаслигини айтган эди.
Live
Барчаси