Месси Финалиссимада ўйнамаслигини айтди
Спорт
−
05 Декабрь 979 1 дақиқа
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси 2026 йилнинг 27 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Испания билан Финалиссима ўйинида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
“Тўғрисини айтсам, Финалиссимада ўйнамайман. Ўйиннинг ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги ҳали ҳам тасдиқланмаган”, деди Месси ESPN нашрига берган интервьюсида.
Ушбу учрашув Европа ва Жанубий Американинг амалдаги чемпионлари ўртасида бўлиб ўтади ва Қатарда ташкил этилиши режалаштирилган, бироқ ўйин FIFA томонидан тахминан кейинги йил март ойидаги халқаро танаффус вақтида бўлиши режалаштирилган бўлса-да, ҳозирча расмий равишда тасдиқланмади.
Шунингдек, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ҳам учрашув санаси бўйича ўйин ташкил этилиши Аргентинанинг Жаҳон чемпионати тайёргарлигига ноқулайлик туғдиришини танқид қилган.
Маълумот учун, 2022 йил 1 июнь куни Лондонда ўтказилган Финалиссима ўйинида Аргентина Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган ва Месси ушбу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган эди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь