Финалиссима Мадридга кўчирилиши мумкин

Спорт

image

Аввалроқ, Қатар футбол ассоциацияси АҚШ ва Исроил Эрон уришидан сўнг  мамлакатдаги барча турнир ва учрашувларни, шу жумладан, Доҳада ўтказилиши режалаштирилган Испания ва Аргентина ўртасидаги Финалиссимани ҳам тўхтатганди. Ҳозирда Мадриднинг “Сантьяго Бернабеу” стадиони Финалиссима ўйинини ўтказиш учун асосий даъвогар сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри хабар берди.

Манбага кўра, ўйиннинг “Реал Мадрид” уй майдонида ўтказилиш эҳтимоли тахминан 40 фоизга баҳоланмоқда.

Таъкидланишича, Аргентина ва Испания футбол федерациялари ўйинни дастлаб режалаштирилган санада ўтказишга содиқ, чунки бошқа саналар амалий жиҳатдан имкониятли эмас. Бу омил стадион танлашга сезиларли таъсир кўрсатади.

Шунингдек, ушбу ўйин учун Майами (АҚШ) стадиони, Лондондаги “Тоттенхэм Хотспур”, Париждаги “Парк де Пренс” ва “Турин” (Италия) стадионлари ҳам номзод сифатида кўрилмоқда.

Маълумот учун, Аргентина амалдаги Финалиссима ғолиби ҳисобланади. 2022 йилда Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Лионель Скалони шогирдлари Италияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Испания Финалиссима “Сантьяго Бернабеу”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг