Филиппинга ёпирилган тўфон 75 кишининг умрига зомин бўлди
Олам
−
19 Декабрь 2021
3840Филиппинга “Раи” тўфони ёпирилиши оқибатида ҳозиргача 75 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” хабар бермоқда.
Унинг манбасига кўра, тўпланган маълумотларни якуний деб ҳисоблаш мумкин эмас, чунки алоқа муаммолари туфайли бугунги кунга қадар барча маълумотлар олинмаган.
Гонконг метеорология обсерваторияси жорий йилнинг 16 декабрь куни янги, бу йил ҳисобида 22-тўфон, Тинч океанининг ғарбий қисмида шакллангани ва “Раи” деб номлангани ҳақида хабар берганди.
Вьетнам Гидрометеорологик башоратлар миллий маркази маълумотларига кўра, бугун, 19 декбарь куни кундузи фалокат эпицентри Биндинг провинцияси сувларида бўлишини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь