Филиппинда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 3 ноябрь куни Филиппиннинг Агусан-дель-Сур вилоятининг Лорето туманида ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABS CBN хабар берди.

“Қидирув-қутқарув операциялари натижасида ҳалокатга учраган Super Huey вертолётининг учувчиси ва экипаж аъзолари деб тахмин қилинаётган олти кишининг жасади топилди”, дейилади расмий баёнотда.

Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг шахси уларнинг оилаларига хабар берилмагунча ошкор этилмаслиги маълум қилинган. Қайд этилишича, Super Huey вертолёти “Тино” тайфунидан зарар кўрган ҳудуддаги ишларини қўллаб-қувватлаш учун йўл олган пайтда қулаган.

Филиппин ҳарбий-ҳаво кучларининг (PAF) баёнотида вертолёт тўртта самолётдан иборат парвоз таркибида Даваодан Бутуанга учгани, мақсад зарарни тезкор баҳолаш ва эҳтиёжларни аниқлаш миссиясини амалга ошириш бўлганини билдирган.

“Вертолёт билан алоқа узилди ва дарҳол қидирув ҳамда қутқарув операцияси бошланди”, дейилади PAF баёнотида.

Шунингдек, ҳалокат сабаблари ва ҳолатини аниқлаш учун кенг қамровли тергов ўтказилаётгани маълум қилинган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ҳалокат жойида куйган жасадлар топилган, бироқ ҳарбийлар ҳодиса тафсилотларини ҳозирча ошкор этмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кенияда парвоздан бир неча дақиқа ўтиб, бортида хорижлик сайёҳлар бўлган кичик самолёт ҳалокатга учраганди. Ҳодиса оқибатида 11 киши – 8 нафар Венгрия фуқароси, 2 нафар германиялик ва 1 нафар кениялик учувчи ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

вертолёт Филиппин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг