Филиппинда ҳам маймунчечак вируси аниқланди
Олам
−
19 Август
3104Филиппинда ўтган йилнинг декабрь ойидан бери илк бор маймунчечак (М-pox) вирусининг янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда бугун, 19 август куни мамлакат Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, бемор 33 ёшли эркак бўлиб, у Филиппиндан ташқарига чиқмаган. Мамлакатда ушбу вирус илк бор 2022 йил июль ойида аниқланган бўлиб, бугунги янги ҳолат Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган ўнинчиси бְўлди.
"Симптомлар бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин иситма билан бошланган, тўрт кундан сўнг юз, бел, бўйин, чаноқ, шунингдек, кафт ва оёқларда тошмалар чиққан", деди Филиппин Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз баёнотида.
14 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго Демократик Республикасидан қўшни давлатларга тарқалиб кетган эпидемия сабабли глобал соғлиқни сақлаш фавқулодда ҳолатини эълон қилган бўлиб, бу огоҳлантиришнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вирус Швеция ва Покистонда аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь