FIFA яна 2 та спорт турини Олимпиадага киритмоқчи
Спорт
−
04 Октябрь
10083Ҳозирда Халқаро футбол федерацияси (FIFA) томонидан бошқариладиган барча спорт турларидан фақат футбол Олимпия спорт тури ҳисобланади, бироқ кейинги йилларда FIFA ўз таснифидаги яна 2 та спорт турини Олимпия тизимига киритмоқчи. Бу ҳақда FIFA баёнотида маълум қилинди.
Ташкилотнинг 2027 йилгача бўлган стратегиясида оммавийлиги ошиб бораётгани сабабли, Халқаро Олимпия қўмитасига футзал ва пляж футболини олимпия спорт турларига киритишни таклиф қилади, бу эса катта футболдан алоҳида спорт турлари ҳисобланади.
Шунингдек, аёллар футболи мусобақасида жамоалар сонини 16 тага етказиш таклиф қилинмоқда.
Маълумот учун, FIFA футзал спорт турини 1980 йилларда назоратга олди ва биринчи Жаҳон кубоги 1989 йилда бўлиб ўтди. Пляж футболи эса FIFA назорати остига анча кейинроқ, 2005 йилда кирган.
LiveБарчаси