FIFA вақтни беҳуда сарфлашга қарши янги қоида тайёрламоқда
Спорт
−
16:03 454 1 дақиқа
FIFA Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) билан ҳамкорликда ўйинлар давомида вақтни атайлаб чўзиш ҳолатларини камайтиришга қаратилган янги қоидани кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Globo” хабар беради.
Мазкур ўзгаришлар, асосан, тиббий ёрдамни майдонда оладиган футболчиларга тааллуқлидир. Таклиф қилинаётган қоида бўйича, ўйин давомида тиббий ёрдам олаётган ҳар қандай футболчи майдонни тарк этиши ва камида бир дақиқа давомида ён чизиқда қолиши шарт бўлади. Шу сабабли, тиббий ёрдам олаётган жамоа вақтинча камида бир футболчисиз ўйнайди.
Ушбу чора айниқса ўйинларнинг охирида, жароҳатлар туфайли тактика мақсадида паузаларни ишлатишнинг олдини олишга қаратилган. Агар қоида қабул қилинса, у барча жамоалар ва турнирларда бир хил тарзда қўлланади.
Қоиданинг расмий муҳокамаси ва овоз бериш жорий йилнинг 7 март куни Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг йиллик умумий йиғилишида бўлиб ўтади. Тасдиқланса, бу ўйин қоидаларида сўнгги йилларда киритилган энг қатъий ўзгаришлардан бири бўлиб, футбол ўйинларининг тактика жиҳатига сезиларли таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Live
Барчаси