FIFA Исроилни мусобақалардан четлатмоқчи эмас
Спорт
−
04 Октябрь 1787
Жорий йилнинг 2 октябрь куни Цюрихда FIFA бошқарув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Исроилни 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан четлатиш масаласи расмий кун тартибига киритилмади. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
“FIFA геосиёсий муаммоларни ҳал қила олмайди. Футболни бирлаштирувчи, таълимий, маданий ва гуманитар қадриятлар орқали дунё бўйлаб тарғиб қилиши мумкин ва шундай қилиши керак”, дейди Инфантино.
Шунингдек, Инфантино FIFA штаб-квартирасида Фаластин футбол федерацияси раҳбари Жибрил Ражуб билан яккама-якка учрашиб, унинг “ҳозирги оғир даврда кўрсатган сабр-тоқати учун” мақтов билдирди.
Инфантино ўзининг 37 аъзодан иборат кенгашига Ғазода давом этаётган вазият шароитида тинчлик ва бирдамликни таъминлаш ниҳоятда муҳим эканини таъкидлади. Бироқ Инфантино тўғридан тўғри Исроилга ишора қилмади.
Ғазода икки йилдан бери давом этаётган можаро чоғида Европа футбол раҳбарлари Исроил жамоаларига қарши энг кескин чора-тадбирларни муҳокама қилаётган бир пайтда, жорий йилнинг 29 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Оқ уйда тинчлик ташаббусини эълон қилди.
Маълумот учун, Исроил терма жамоаси 11 октябрь куни Норвегияда, 14 октябрда эса Италияга қарши ЖЧ–2026 саралаш учрашувларини ўтказади. Норвегия ва Туркия футбол ташкилотлари эса UEFA ва FIFA дан Исроилни халқаро мусобақалардан четлатишни сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторидаги можарога оид тинчлик музокаралари фонида UEFA Исроил терма жамоалари ва клубларини халқаро мусобақалардан четлаштириш бўйича қарорни кечиктирганди.
Live
Барчаси