FIFA'дан юриш: ЖЧ ҳар икки йилда ўтказилиши мумкин

Спорт

image

FIFA 2026 йилдан бошлаб Жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш таклифи билан чиқди.

Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантинонинг аъзо мамлакат футбол ассоциацияларига юборган мактубида потенциал чемпионат тақвими тақдим этилган. Унга кўра етакчи футболчилар йилига 50 кун эмас, балки 30 кун терма жамоалари сафида бўлиши мумкин. Бундан ташқари, саралаш турнирларини қисқартириш таклиф қилинмоқда. Жамоалар кўпи билан 7 та ўйинда майдонга тушади ва бу учрашувларни март-октябрь ойларида ўтказиш имкониятини беради.

Ушбу фикрга UEFA президенти Александр Чеферин қарши чиқди. У, ҳатто турнирни бойкот қилиш билан таҳдид қилган. Шунингдек, бу қарорни Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси (CONMEBOL) ҳам қўллаб-қувватламади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов FIFA томонидан илгари сурилаётган Жаҳон чемпионатлари ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифига жавобан ташкилот ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, видео мурожаат йўллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Жаҳон чемпионати Жанни Инфантино FIFA UEFA

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг