FIDE’нинг 36 ёшли вакили чивин чақиши оқибатида вафот этди
Спорт
−
11:22 684 1 дақиқа
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) вакили ҳамда баскетбол агенти Сергей Индеикин безгак ташиши тахмин қилинаётган чивин чақиши сабаб вафот этди. Бу ҳақда “Mash na sport” нашри хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга безгак касаллигини тарқатувчи чивин чақиши сабаб бўлган. Хабарларга қараганда, Индеикин Нигерия пойтахти Абуджа шаҳрига хизмат сафари билан борганида безгак тарқатувчи чивин чаққан. Индеикин шифохонага ётқизилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Индеикиннинг танишлари сўзларига кўра, Сергей мусобақаларни шахсан кузатиш учун дунёнинг турли мамлакатларига кўп саёҳат қилган. Шу орқали у мусобақалар юқори даражада ташкил этилгани ва шахмат ўйини қоидаларга мувофиқ ўтказилаётганига ишонч ҳосил қилган.
Бундан ташқари, Сергей баскетболни ҳам яхши кўрган. У афсонавий Пермьнинг “Урал-Грейт” клубига мухлислик қилган ва аёллар баскетболида агент сифатида фаолият юритган. Унинг мижозларидан бири Светлана Розанова яқинда NCAAда ўйнаш учун АҚШга йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий африкалик боксчи, икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Золани Тете 38 ёшида ўз уйи яқинида отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси