Фернандеш афсонавий Рунининг рекордини янгилади
Спорт
−
16 Декабрь
1119Англия чемпионатининг 16-турида “Манчестер Сити”га қарши ўйинда пенальтидан гол урган “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш 11 метрлик масофадан гол уриш бўйича турнирда клуб рекордини ўрнатди.
Шу тариқа, португалиялик футболчи АПЛ ўйинларида 25 та пенальтидан 21 тасини аниқ амалга оширди. Фернандес бу борада манкунианликлар афсонаси Уэйн Рунидан ўзиб кетди, у 28 марта уринишдан 20 тасида гол урган.
“Манчестер Юнайтед” 16 учрашувда 22 очко жамғариб, Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.
Жорий мавсумда португалиялик футболчи барча турнирларда 24 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.