Фергюсон Гэтжи жанги ғолиби Ҳабиб билан тўқнаш келади
Спорт
−
07 Апрель 2020
9007UFC президенти Дана Уайтнинг маълум қилишича, UFC-249 турнири доирасида Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг ғолиби енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовга қарши октагонга кўтарилади.
“Ҳабиб Тони Фергюсонга қарши жанг қилишдан бош тортди. Ҳабиб барибир жанг ўтказади. Унга Фергюсон ва Гэтжи ўртасидаги жанг ғолиби рақиблик қилади. Жанг жорий йилнинг сентбяр ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда”, дея изоҳ берди Дана Уайт.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг коронавирус пандемияси сабаб бекор қилинди. Расман Ҳабибнинг ўрнига Жастин Гэтжи рақиблик қиладиган бўлди. Ушбу тўқнашув жорий йилнинг 19 апрель куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ, UFC-249 мусобақаси ўтказилиши учун хусуси орол ижарага олингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь