Фёдор Емельяненко Майк Тайсон билан жанг қилмоқчи

Спорт

image

Россиялик ММА афсонаси Фёдор Емельяненко америкалик таниқли боксчи Майк Тайсон билан жанг қилмоқчи. Бу ҳақда спорт устасининг ўзи “The MMA Hour” подкастида маълум қилди.

Аралаш яккакурашлар юлдузи спортдаги кейинги режаларини очиқлади. Эътиборлиси у эндиликда ММА билан бутунлай хайрлашмоқчи ва ўзини бошқа спортда синаб кўриш истагида.

“Мен энди ММА’га ҳеч қачон қайтмайман, чунки ваъда берганман. Лекин мен боксга қизиқаман ва ўзимни шу спортда ҳам синаб кўрмоқчиман. Сўнгги жангимдан кейин скелет мускулларимни ушлаб туриши учун ўзимни муаммоли жойларга ура бошладим ва боксни ўрганиб чиқдим. Биз аллақачон бу масала устида ишлаяпмиз, ҳатто турли ташкилотларга хат билан чиқдик”, дейди Емельяненко. 

Шунингдек, спортчи рингда ким билан жанг қилиш орзусидалигини ҳам айтиб ўтди.

“Мен ким билан жанг қилишни орзу қиламанми? Биласизми, биз Майк Тайсон ва Рой Жонс жанги гувоҳига айландик. Бу ажойиб тўқнашув эди. Менимча Майк билан жанг ҳамма учун қизиқарли бўлса керак”, дейди у.

Маълумот учун, Фёдор Емельяненко ММА'даги профессионал фаолияти давомида 47 та жангда иштирок этган бўлиб, уларнинг 40 тасида ғалаба қозонган ва 7 марта рақибларига имкониятни бой бериб қўйган. У сўнгги жангини жорий йилнинг 5 февраль куни АҚШдаги Bellator 290 турнирида Райан Бейдерга қарши ўтказиб, техник нокаут эвазига ютқазиб қўйган эди. Емельяненко мазкур жангдан сўнг расман фаолиятини якунлаганини эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Майк Тайсон Фёдор Емельяненко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг