Файзуллаев билан шартномани узайтирмасдан туриб унинг маошини оширдик – ЦСКА директори
Спорт
−
26 Декабрь
7506
Аввалроқ, ЦСКАда тўп тепаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг маоши ошгани хабар қилинганди.
ЦСКА бош директори Роман Бабаев Файзуллаевнинг маоши оширилиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз Аббоснинг шартномасида кўрсатилганидан қатъи назар, унинг маоши ошиши керак, деб ҳисобладик. Бу борада клубда шундай амалиёт бор: агар бизда кимнингдир меҳнати кўпроқ маошга арзийди, деб топилса, шартномани узайтиришни кутиб ўтирмаймиз. Шу боис биз Файзуллаевнинг шартномасини узайтирмасдан ҳам унинг маошини оширдик”, дейди Роман Бабаян.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида тўп сураётган Аббосбек Файзуллаев ўтган ёзда “Пахтакор”дан Москванинг ЦСКА клубига ўтган эди. 21 ёшли футболчининг Россия клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи армиячилар жамоасида Россия чемпионатининг 16 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Россия кубогининг 7 ўйинида 1+3 статистикага эга.
Қайд этиш, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Файзуллаев якунига етаётган 2024 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, деб топилди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь