“Фаст-фуд”ларни чеклаш вақти келди – ЖССТ

Саломатлик

image

Дунё бўйлаб бир йилда ўртача ярим миллион одам зарарли ёғлар туфайли пайдо бўладиган юрак-қон томир касалликлари оқибатида ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.

“Трансёғлар инсон ўлимига сабаб бўлувчи заҳарли моддалардир. Шундай экан, уларнинг истеъмолини бутунлай тақиқлаш вақти келди. Бу борада ҳукуматларни кескин чоралар кўришга чақирамиз. Бугунги кунда 43 та давлат озиқ-овқат таркибидаги трансёғлар билан курашиш бўйича энг яхши амалиёт сиёсатини жорий қилди, дунё миқёсида 2,8 миллиард одам бундай ёғлардан ҳимояланган. Бироқ ҳалигача 5 миллиард одамда трансёғларнинг қурбонига айланиш имкони мавжуд”, дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус.  

Таҳлилларга кўра, трансёғларни кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли. У касаллик ривожланишига ёрдам беради. Бундан ташқари, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқаради. Шунингдек, маргарин, “фаст-фуд”, ярим тайёр егуликлар, нон ва нон маҳсулотлари, ширинликлар ҳамда қовурилган картошка фриси таркибида саломатликка салбий таъсир қилувчи трансёғлар кўп миқдорда учрайди. 

Маълумот учун, Данияда саноат йўли билан тайёрланадиган трансёғларга 20 йил олдин кескин чекловлар жорий этилган. Шу туфайли ҳозир ушбу давлатда юрак-қон томир касалликларига чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада камайган.   

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЖССТ фаст-фуд трансёғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг