Фарзандини 9 000 долларга сотишга уринган жуфтлик қўлга олинди
Жамият
−
19 Июнь 2019
4696Жорий йилнинг 17 июнь куни никоҳсиз жуфтлик бир ёшга тўлмаган фарзандини сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Учтепа туманида яшовчи 23 ёшли С.И. ва расмий никоҳсиз рафиқаси 26 ёшли Г.Т. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Г.Т.нинг 2018 йил 26 октябрь куни дунёга келтирган ўғлини, таниши 27 ёшли С.И. исмли аёлга 9 000 АҚШ долларига сотаётганда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси