Фарзанд кўрган талабаларнинг масофавий ўқишига шароит яратиш керак – Норбоева

Жамият

Ўзбекистонда фарзандли бўлган аёлларга масофадан туриб ўқиш учун  шароит яратиш керак. Бу ҳақда бугун, 14 декарь куни “Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли” мавзусида бўлиб ўтган форумда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева сўз очди.

“Аёллар кучли деб кўп айтамиз, лекин илмий даража олган аёлларни таҳлил қилсак, уларнинг сони жуда ҳам кам. Фалсафа доктори (PhD)  илмий даражасига эга аёллар 25 фоизни, фан доктори (DSc) илмий даражасига эга аёллар 20 фоизни ташкил қилади. 

Aгар мактабни ҳам таҳлил қилсак, қизлар ўғил болаларга қараганда яхши ўқийди. Қизлримизни натижалари йигитларникига қараганда кучлироқ, яхшироқ бўлади. Ўқишга киришда ҳам қизлар фаол, афсуски, ўқишни битириш, ишга киришда аёллар сони пасайиб кетяпти”, дейди Танзила Норбоева.  

Сенат раиси сўзида давом этар экан, хотин-қизларга қўшимча шароитлар яратиш, уларнинг истеъдод ва иқтидорларини юзага чиқариш, орзусидаги касбга йўналтириш, ушбу матахассислик бўйича ўқишига шароит яратиш келажакда уларнинг аниқ бир касбнинг бошини тутиши, илмий унвонлар олишига пойдевор бўлиб хизмат қилишини айтди. 

Норбоева Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари битурувчилари орасида қизлар камлигини алоҳида урғулади. 

“Карантин бизга масофадан туриб ишлаш ва ўқиш имкониятини берди. Нима учун ОТМ тизимида ўқиётган, фарзандли бўлган қизларимизга масофавий ўқишни доимий қилиб қўймаймиз? Бундан ташқари, илмий иш қилаётган қизларимизга зарур шароитлар яратайликки, аёл фан доктори бўлсин, аёл янгиликлар яратсин. Aйнан улар ўз ихтиролари билан дунёдаги энг кучли аёллар сафидан ўрин олсин. Тарихда дунёни бошқарган аждодларимиз бўлган, ҳозир ҳам ўзбек аёллари янгиликлар қилиши, интилиши зарур.  Бу йўналишда бизнинг ишларимиз мутлақо қониқарсиз.

Афсуски, бу йўналишдаги ишлар билан ҳеч ким шуғулланмаяпти. Биз бутун эътиборимизни йиғлаб мурожаат қилганларга қаратиб, бошқа аёлларни эътибордан четда қолдиряпмиз”, дейди Танзила Норбоева.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ талаба Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

417

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг