Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
15 Октябрь
2940Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Ойбек Умурзоқович Элмуротов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ойбек Элмуротов 1999 йилда Тошкент молия институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини “Ўзмиллийбанк” лойиҳани молиялаштириш маркази мутахассиси сифатида бошлаган.
Кейинчалик Молия вазирлигида бўлим бошлиғи ўринбосари, ушбу вазирликнинг Йўл жамғармаси бошлиғи ўринбосари, БМТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа менежери, “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси департаменти бошлиғи, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи каби қатор масъул вазифаларда меҳнат қилган.
Ойбек Элмуротов тайинловга қадар Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Маҳмарасул Дўсматович Умаров Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь