Фарғонага учаётган самолёт шошилинч равишда Туркманистонга қўнди

Олам

image

Бугун, 1 февраль куни Мадинадан Фарғонага учаётган Centrum-Air авиакомпанияси самолёти Туркманистонга шошилинч қўнди. Бу ҳақда “Flightradar” хабар берди.

Қайд этилишича, C6-3336 рейси Мадинадан Фарғонага учган. Эрон чегарасини кесиб ўтган самолёт Туркманистон осмонида йўналишидан чиқиб кетган ва самолёт Туркманистоннинг Марв шаҳридаги муқобил аэропортга йўналтирилган. Самолёт аэропорт атрофида айланиб, Тошкент вақти билан 09:08 да қўнган.

Баъзи манбаларга кўра, самолёт двигателларидан бирида муаммолар бўлган.

Авиакомпаниянинг расмий саҳифаларида уларнинг парвози билан боғлиқ ҳодиса ҳақида изоҳ берилмаган. Ушбу самолёт ҳали ҳам Туркманистонда турибди.

Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни Бухоро-Москва йўналиши бўйича парвоз қилаётган Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниясининг А-320 самолёти манзилига яқинлашаётганда двигателида носозлик юзага келганди. Ўшанда экипаж командири қўнишга устуворлик беришни сўраган ва Внуково аэродромида кўк рангли огоҳлантириш эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона самолёт Мадина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг