Фарғонага коронавирус қайтди

Жамият

image

Бугун, 6 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 141 нафарга ортиб, 10284 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    118 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 46 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 72 нафари аҳоли орасида);

•    20 нафари Андижон вилоятида хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида;

•    3 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 6584 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 3664 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарлари “яшил” ҳудудлар сирасига киритилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

694

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг