Андижондаги уйда газ портлади. 18 яшар йигит оғир жароҳат олди

Жамият

image

Бугун, 20 ноябрь куни кеч соат 2:30 лар атрофида Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани, “Шоҳгузар” МФЙ ҳудудида яшовчи 1972 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Эсонов хонадонида газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш юз берди. 

Мазкур портлаш натижасида, Ҳ.Эсоновнинг турмуш ўртоғи С.Эсонова 5 фоиз, 2001 йилда туғилган ўғли О.Мусурмонқулов эса 45 фоиз тана қисмининг куйиши оқибатида шифохонага ётқизилди.

Портлаш сабаблари “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ ва тегишли идоралар томонидан ўрганилганда, фуқаро Ҳ.Эсонов хонадонига қўлбола (юмалоқ шаклдаги) иситиш мосламаси ўрнатиб, унга 1,5 метр оддий резина шланг улаб фойдаланиши ҳамда резина шлангнинг емирилиши оқибатида, сизиб чиққан газ хидини сезмасдан электр чироқни ёқиб юбориши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди.

Ҳозирда, воқеа юзасидан туман прокуратураси ва ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманидаги намунали уйда портлаш юз бериши натижасида 2 киши ҳаётдан кўз юмганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ портлаш Фарғона

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг