Фарғонада уйидаги товуқ катакда марихуана сақлаган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Қўштепа туманида уйида марихуана сақлаган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, “Қоракалтак” маҳалласида яшовчи фуқаро С.А.нинг хонадони кўздан кечирилганда, уй ётоқхонасидаги гилам остидан қоғоз ўрамда, ҳовлидаги девор орасидаги политилен пакетда ва товуқ катакдаги қутида марихуана гиёҳвандлик моддалари аниқланган. Ушбу моддалар далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона марихуана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг